...
МЕНЮ
ONLINE TV

Apple бу йил уч хил iPhone ишлаб чиқаради


16:44, 27.02.2018 Технология
 2 103

Американинг Apple компанияси жорий йилда уч хил iPhone’ни намойиш қилмоқчи.

АҚШнинг Apple компанияси 2018 йилнинг охиригача бозорга iPhone смартфонларининг учта янги моделини чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда  “vestifinans.ru” нашри хабар бермоқда. 
 
Умуммий жиҳатдан, ушбу моделлар D33 рақами остида 6,5 дюмли (1242x2688) катта экранга эга бўлади ва уларнинг корпуси деярли iPhone 8 Plus га тенг бўлади. Аммо янги смартфонларнинг экрани ромдан холи бўлади.



Моделлар OLED технологияси сақланган ҳолда  Face ID – юзни таниш ва тўлов ўтказиш имконини берувчи дастурларга эга бўлади.
 
Тақдим этиладиган моделларда иккита SIM карта ўрнини қолдириш муҳокама қилинмоқда. Таъкидланишича, компания бунинг ўрнига E-SIM теҳнологиясини афзал кўриши мумкин. Чунки бу теҳнология турли алоқа операторлари билан иккита SIM картасиз, боғлана олади.
 
Тақдим қилиниши кутилаётган моделнинг уч турда чиқарилишига сабаб унинг харидоргирлигини таъминлаш, қолаверса, ушбу арзон версияда А12 процессори ишлатилиши кўзда тутилган.
 
Чиқариладиган моделнинг ранги олтин рангда бўлиши айтилган. iPhone компанияси олтин рангли телефонларни ишлаб чиқаришда Осиё бозоридаги талаблардан келиб чиққанини маълум қилди.
 
Бозорда жорий йил кузда iPhone Хнинг янги версияси,  “олмали” смартфоннинг қандайдир арзон версияси,  шунингдек,  экранининг ўлчами рекорд даражада бўладиган iPhone пайдо бўлиши кутилмоқда.
Икром Раҳмон

Теглар:iPhone OLED 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!