...
МЕНЮ
ONLINE TV

Apple АҚШга $38 млрд миқдорида солиқ тўлайди


15:12, 18.01.2018 Олам
 1 891

Apple АҚШга улкан миқдорда солиқ тўлайди. Дональд Трамп бу қарордан ҳурсанд.

Apple Inc компанияси АҚШ иқтисодиётига қўшаётган ҳиссасини ошириш мақсадида хориждаги капитали ҳисобидан бир вақтнинг ўзида $38 млрд миқдорида солиқ тўлаши ва мамлакатдаги харажатларини ошириши ҳақида эълон қилди. Бу ҳақида “The Wall Street Journal” хабар берди.
 
Яқин 5 йил ичида компания АҚШ иқтисодиётига умумий миқдорда $ 30 млрд инвестиция киритиш ниятида.
 
Бундан ташқари, Apple Inc АҚШдаги ўз кампусига ходимларни ишга олиш ва янгисини қуриш орқали 20 мингдан зиёд иш ўрни яратишни режалаштирган.
 
Мамлакат Президенти Дональд Трамп компаниянинг бу қарорини “АҚШ ва ишчиларнинг улкан ютуғи” деб атади.
Қобилжон Раҳимжонов 

Теглар:Apple Inc Солиқ 38 млрд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!