...
МЕНЮ
ONLINE TV

Apple: “Ёлғон ахборот”ларга қарши турадиган мослама ишлаб чиқариш керак


12:14, 14.02.2017 Технология
 1 771

“Apple” компаниясининг раҳбари Тим Кук “ёлғон ахборот”га қарши курашиш кераклигини таъкидлади.

10 февраль куни Лондон жанубида жойлашган Британия Амалий санъат ва Технология Олий мактабига ташриф буюрган “Apple” компаниясининг раҳбари Тим Кук “ёлғон ахборот”га қарши курашиш кераклигини таъкидлади. “Барча технологиялар ишлаб чиқарувчи компаниялар “ёлғон ахборот”ларга қарши курашиш мақсадида уларнинг сонини чеклаб қўядиган мосламани яратиши керак”, деб фикр билдирди у. Бу ҳақда “The Telegraph” нашри ёзмоқда.

Кук “ёлғон ахборот”лар оқими ўқувчини вақтини ўғирлашдан ҳам кўра унинг миясини “заҳарлаётгани” салбий оқибатларга олиб келишини айтиб ўтди. “Бундай турдаги ахборот яратиб, уни тарқатиш билан шуғулланувчи компаниялар ҳаракатлари ортида катта мақсадларга эришишни ҳам кўзлаб иш тутмоқда”, деб қўшимча қилди у.

“Айни дамда бизнинг тезкор ва равон ёритилган хабарга эҳтиёжимиз бўлиши билан бирга, у аниқ ва ишонарли манбага асосланган бўлишлиги ҳам шарт”,  дейди “Apple” компанияси раҳбари.

Гарчи шу хилдаги ахборотлар ижтимоий-сиёсий ўзгаришларга сабаб бўлаётган бўлса ҳам Тим Кук одамлар “ёлғон ахборот”дан воз кечишига ишонишини айтиб, оптимистик руҳда йиғилишдагилар билан фикрларини ўртоқлашди.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Apple Тим Кук 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!