...
МЕНЮ
ONLINE TV

АПЛ. “Қизил иблислар” супер камбэкни амалга оширишди


11:56, 06.03.2018 Спорт
 2 553

Моуриньо “Манчестер Юнайтед” билан иродали ғалаба қозониш қандай бўлишини кўрсатиб қўйди.

Бугун, 6 март куни Англия чемпионатининг 29-тур доирасида “Кристал Пэлас” жамоаси ўз майдонида “Манчестер Юнайтед”ни қабул қилиб сенсацион тарзда имкониятни бой бериб қўйди.
 
Жумладан, майдон эгалари аввалига 2:0 ҳисобида олдинда боришаётган эди, аммо Моуриньо шогирдлари кучли ирода эвазига якунда ғалаба қозонишди.
 


Мезбонлар таркибида Таунсенд ва ван Анхолтларнинг голларига “МЮ” таркибида Смоллинг, Лукаку ва Матичлар жавоб қайтаришди.
 
Шу тариқа, “қизил иблислар” сафарда муҳим ва иродали ғалабани расмийлаштиришди ва жадвалда иккинчи ўринга қайтишди.
 
Англия чемпионати, 29-тур.
“Кристал Пэлас” – “Манчестер Юнайтед” 2:3.
Голлар: Таунсенд (11), ван Анхолт (48), – Смоллинг (55), Лукаку (76), Матич (90).
 
“Кристал Пэлас”: Хеннесси, Уан-Биссака, Келли, Томкинс, ван Анхолт, Таунсенд, Миливоевич, Макартур, Шлупп (Ридевалд, 80), Серлот, Бентеке.
 
“Манчестер Юнайтед”: Де Хеа, Валенсия (Шоу, 67), Смоллинг, Линделеф, Янг (Мата, 67), Мактомини (Рэшфорд, 46), Матич, Погба, Лингард, Лукаку, Санчес.
 
Огоҳлантиришлар: Мактомини (42), Янг (57), Таунсенд (75), Матич (90).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Манчестер Юнайтед Кристал Пэлас 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!