...
МЕНЮ
ONLINE TV

АПЛ. “Қизил иблислар” лондонликларни ўз майдонларида хафа қилишди


17:31, 03.12.2017 Спорт
 2 016

Англия Премьер-Лигасининг 15-туридан ўрин олган марказий учрашув меҳмонларнинг ғалабаси билан якун топди.

Кеча, 2 декабрь куни Англия Премьер-Лигасининг 15-туридан ўрин олган марказий учрашув “Арсенал” ҳамда “Манчестер Юнайтед” клублари ўртасида бўлиб ўтди.
 
Учрашувда меҳмонлар бир киши кам бўлиб қолишганига қарамай, 3:1 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритишди.
 
Дастлаб, учрашувда ҳимоячи Антонио Валенсия тезкор голи билан “қизил иблислар”ни олдинга олиб чиқди.
 
11-дақиқада Жесси Лингард Петр Чех қўриқлаётган дарвозани ишғол қилиб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.
 
Жамоалар танаффусга айнан шу ҳисобда йўл олишди.
 
Иккинчи бўлим бошланиши билан Александр Ляказетт Санчеснинг узатмасидан сўнг орадаги фарқни биттага қисқартиришга эришди.
 
Шундан сўнг 63-дақиқада яна Жесси Лингард катта саҳнага чиқиб Погбанинг узатмасидан кейин очиқ қолган дарвозага гол урди.
 
75-дақиқада “қизил иблислар” ярим ҳимоячиси Поль Погба Эктор Бельеринга қарши баҳсда қўполлик ишлатди ва ҳакам уни майдондан четлатди.
 
Таъкидлаб ўтиш жоизки, “Манчестер Юнайтед” дарвозабони Давид Де Хеа “Арсенал” уюштирган ҳужумларнинг нақд 14 тасида жамоаси жонига оро кирди.
 
Бир ўйинда 14 марта сэйв амалга оширган Де Хеа АПЛда ҳеч қайси жамоа кўрсатмаган натижага эришди.
 
10 киши бўлиб қолган Моуриньо шогирдлари ҳимояга бор эътиборларини қаратишди ва якунда “Арсенал” майдонида муҳим ғалабани расмийлаштиришди.
 
Маълумот ўрнида, “Манчестер Юнайтед” ушбу ғалабадан сўнг 35 очко билан 2-ўринда қолди. “Арсенал” эса 28 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг 5-ўрнига қулади.
 
АПЛ. 15-тур.
“Арсенал” – “Манчестер Юнайтед” 1:3.
Голлар: Ляказетт (49) - Валенсия 4, 0:2 – 11 Лингард, 1:2 –, 1:3 – 63 Лингард.
 
“Арсенал”: Чех, Мустафи (Ивоби, 15), Монреаль, Колашинац (Жиру, 76), Косьельни, Ўзил, Рэмзи, Санчес, Жака (Уэлбек, 70), Бельерин, Ляказетт.
 
“Манчестер Юнайтед”: Де Хеа, Смоллинг, Рохо, Валенсия, Линделеф, Погба, Янг (Рэшфорд, 90), Матич, Лингард (Дармиан, 76), Марсьяль (Эррера, 67), Лукаку.
 
Огоҳлантиришлар: Рохо (58), Бельерин (72), Косьельни (87), Эррера (89), Санчес (89).
 
Четлатиш: Погба (74).
 
Ҳозирча якунланган ўйинлар натижалари.


 
АПЛ тўпурарлари.


 
АПЛ жадвали.

 
Эслатиб ўтамиз, бугун, 3 декабрь куни 15-турнинг яна иккита ўйини бўлиб ўтади.
 
Унда турнир пешқадами ҳисобланмиш “Манчестер Сити” ўз майдонида Лондоннинг “Вест Хэм” клубини қабул қилса, “Саутгемптон” сафарда “Борнмут”га қарши майдонга тушади.
 
18:30. “Саутгемптон” – “Борнмут”
21:00. “Манчестер Сити” – “Вест Хэм”
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Манчестер Юнайтед Арсенал АПЛ 15-тур 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!