
Ўз майдонида тўп сурган “МЮ” “Сити” қаршилигини синдира олмади.
Унда меҳмонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб турнир жадвалида пешқадамликни янада мустаҳкамлаб олишди.
Дастлаб, ўйиннинг 43-дақиқасида меҳмонлар ярим ҳимоячиси Давид Сильва жарима майдончасида бир ўзи қолиб кетди ва натижада ҳисобни очди.
Орадан беш дақиқа ўтиб Маркус Рэшфорд Фабиан Делфнинг хатоси эвазига “шаҳарликлар” дарвозабони Эдерсонни доғда қолдирди.
Жамоалар танаффусга айнан шу ҳисобда чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлимнинг 54-дақиқасида ҳимоячи Николас Отаменди худди биринчи голдаги сингари Лукакунинг хатосидан сўнг “Сити”нинг иккинчи голини урди.
Шундан сўнг, “Манчестер Юнайтед” майдонга Златан Ибрагимович ва Хуан Матал каби футболчиларини туширишга қарор қилди.
Лекин “Сити” қаршилигини ушбу футболчилар ҳам синдира олишмади.
Натижада “шаҳарликлар” “Манчестер Юнайтед”нинг ўз майдонидаги 40 талик мағлубиятсиз сериясига якун ясаб навбатдаги уч очкони қўлга киритишди.
“Сити” ушбу ғалабадан сўнг, 46 очко жамғариб, биринчи ўринга маҳкам жойлашган бўлса, “Юнайтед” 35 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Мантиқан қаралганда орадаги 11 очколи фарқ мавсум якунига қадар қисқариши мумкин, лекин чемпионлик пойгасида Хосеп Гвардиола шогирдлари “қизил иблислар”дан анча олдинлаб кетишди.
Демак, кўриниб турибдики “Манчестер Сити”ни АПЛда ҳали бери мағлубиятга учрата оладиган жамоа йўқ ва уларда чемпионликни шунчаки расмийлаштириш ишлари қолди холос.
АПЛ, 16-тур.
“Манчестер Юнайтед” – “Манчестер Сити” 1:2.
Голлар: Рэшфорд (45), Сильва (43), Отаменди (54).
“Манчестер Юнайтед”: Де Хеа, Рохо (Линделеф, 46), Смоллинг, Валенсия, Янг, Эррера (Мата, 82), Матич, Лингард (Ибрагимович, 76), Рэшфорд, Лукаку, Марсьяль.
“Манчестер Сити”: Эдерсон, Компани (Гюндоган, 46), Отаменди, Уокер, Делф, Сильва, Фернандиньо, Стерлинг, де Брюйне, Сане (Бернарду Силва, 88), Габриэл Жезус (Мангаля, 59).
Огоҳлантиришлар: Уокер (4), Рохо (36), Рэшфорд (63), Сильва (73), Эррера (79), Янг (90).
АПЛ турнир жадвали (кучли олтилик)
