Анвар Собировнинг волидаси вафот этганига бугун 4 кун бўлди.
Хабарингиз бор, 22 январь куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Оғабек Собиров ҳамда хонанда Анвар Собировнинг онаси Бекпошша ая 79 ёшида вафот этди.
Бугун, 26 январь куни, Анвар Собиров ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали онасига бўлган соғинчи унга ғойибона мурожаат қилгани ҳақида изоҳ қолдирди.
“Ҳар сафар Хоразмдан Тошкентга, уйга қайтаётганимда онамнинг хоналарига кириб, дуоларини олиб, бағримга босиб, юзларидан ўпиб-ўпиб хайрлашиб қайтардим. Онам эса дуо сўнгида менга “Эсон-омон келдим, деб қўй болам, хотиржам ўтирай”, деб қоларди...
Бугун ҳам кирдим. Минг афсуслар бўлсинки, энди бу нурли хона бўм-бўш...
Барибир онам билан ғойибона гаплашдим, хайрлашдим, Яратгандан йиғлаб дуолар қилдим, онамнинг руҳлари шод бўлсин деб...
Эҳ, юрагим бир парча буюмга айланиб қолгандек, назаримда. Кимлардир, нималардир овутгандай бўлади, лекин татимайди, дардим, соғинчим ич-ичимда...
Мана, Яратганга шукур, эсон-омон етиб келдим. Аммо онам мендан ҳали ҳам хавотир олиб ётгандир деб, гарчи энди у рақам ишламаса ҳам онамга қўнғироқ қилиб, “она мен келдим дедим”, деб ёзади изтироб билан Анвар Собиров.

Умида Якубова