...
МЕНЮ
ONLINE TV

Анқара ва Аддис-Абеба ФЕТОга қарши биргаликда курашади


19:33, 02.09.2017 Олам
 2 103

Туркия томонининг маълумотларига кўра Эфиопияда ФЕТО мактаблари ёпилмаган.

Туркия ва Эфиопия Бош вазирлари телефон орқали суҳбатда бу масалада суҳбатлашди. Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги хабар берди.
 
Туркия Бош вазири Бинали Йилдирим ўзининг эфиопиялик ҳамкасби Хайлемариам Десален билан телефон орқали суҳбатда Туркия ва Эфиопия мамлакатлари ўртасидаги алоқаларга эътибор қаратди. ФЕТО террорчи ташкилотига қарши бирга курашишга келишиб олинди.
 
Аввалроқ, Туркияда террорчилик ташкилоти ҳисобланувчи ФЕТО раҳбарларидан бири Адил Оксюз Германияда эканлиги ҳақидаги хабарлардан кейин Туркия ҳукумати Германияга норозилик нотасини юборгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бундан ташқари, Покистон, Афғонистон, Ҳиндистон, Босния ва Эфиопияда ФЕТО мактаблари фаолият олиб бориши маълум қилинган эди.
 
Маълумки, 2016 йилнинг 15–16 июль кунлар Туркияда амалдаги ҳукуматга қарши ҳарбийлар томонидан давлат тўнтаришга уруниш амалга оширилган ва бунинг натижасида Туркия томони бу ҳаракатларда мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гуленни айблаган эди.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Туркия Эфиопия ФЕТО 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!