...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кенияда президенлик сайлови натижалари бекор қилинди


19:25, 02.09.2017 Олам
 1 969

Сайловда амалдаги президент Ухуру Кенятта умумий сайловчиларнинг 54,2 фоизини, мухолиф номзод Раила Одинга эса 44,7 фоиз овоз олишга муваффақ бўлган эди.

Кения Олий суди қарорига асосан давлат раҳбари Ухуру Кенятта ғолиб чиққан сайлов натижалари бекор қилинди. Бу ҳақда “hurriyet.com” нашри хабар бермоқда.
 
Кения мухолифати томонидан президентликка номзоди илгари сурилган Раила Одинганинг шикоятини ижобий ҳал этган Кения Олий суди президент Ухуру Кенятта ғолиб бўлган президентлик сайлови натижаларини расман бекор қилди.
 
Олий суд қарорида Кенияда янги президентлик сайловлари 60 кун ичида бўлиб ўтиши айтилган.
 
Маълумот учун, сайловда амалдаги президент Ухуру Кенятта умумий сайловчиларнинг 54,2 фоизини, мухолиф номзод Раила Одинга эса 44,7 фоиз овоз олган эди.
 
Сайлов натижалари эълон қилингач, мухолифат тарафдорлари томонидан мамлакат бўйлаб оммавий намойиш ва ғалаёнлар бошланган ҳамда 24 киши намойишлар чоғида қурбон бўлган эди.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Кения Президентлик сайлови 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!