Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳарорат 40 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.
Куз фаслининг илк кунларида Ўзбекистон бўйлаб юқори ҳарорат кузатилди. Шу ўринда таъкидлаш керакки, айни пайтдаги иссиқ ҳарорат бир ҳафта мобайнида сақланиб қолади. Сентябрь ойининг илк якшанбаси, 3 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Эртага, 3 сентябрь куни Тошкент шаҳрида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кундузи 36–38 даража иссиқ, кечаси 18–20 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво кам булутли бўлиб, ҳарорат кундузи 34–39 даража иссиқ бўлади. Кечаси +17...+22 даража.
Бухоро ва Навоий вилоятларида эса ҳарорат кундузи 40 даражагача исийди, кечаси 17–22 даража илиқ бўлади.
Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлади. Ҳарорат кундузи 32–37 даража иссиқ, кечаси 15–20 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Дурдона Расулова