У икки дона Samsung мобил телефони, 230 минг сўм пул ва 570 АҚШ долларини ўғирлаганликда айбланган.
Номаълум шахс Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳар Таваллуд кўчасида жойлашган Ангрен ИЕСга қарашли ётоқхонага очиқ қолган эшик орқали кириб, у эрдан икки дона Samsung мобил телефони, 230 минг сўм пул ва 570 АҚШ долларини ўғирлаб кетган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Ишчи ишлари вазирлиги матбуот хизмати
хабар қилди.
Ички ишлар ходимлари томонидан амалга оширилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни, Ангрен шаҳарида яшовчи 42 ёшли фуқаро содир этгани аниқланиб, қўлга олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.