...
МЕНЮ
ONLINE TV

Англияда муддатидан олдин янги чемпион аниқланди


08:57, 13.05.2017 Спорт
 11 736

“Тоттенхэм”дан 10 очкога ўзиб кетди. “Тоттенхэм” мавсумда яна учта ўйин ўтказиши лозим.

Лондоннинг “Челси” клуби муддатидан аввал чемпионликни расмийлаштирди. Антонио Конте шогирдлари Англия чемпионати 37-турида “Вест Бромвич”га қарши майдонга тушди ва 1:0 ҳисобида ғалабага эришди.
 
Учрашувда ягона гол 82-дақиқада Батшуайи томонидан киритилди. Шу тариқа “Челси” ҳисобидаги очколар сони 36 ўйинда 87 тага етди ва “Тоттенхэм”дан 10 очкога ўзиб кетди. “Тоттенхэм” мавсумда яна учта ўйин ўтказиши лозим.
 
Маълумот учун, “Челси” ҳисобидаги чемпионлик олтитага етди. Жамоа 1954/55, 2004/05, 2005/06, 2009/10, 2014/15, 2016/17 йилги мавсумларда ғолибликни қўлга киритган.
 
Англия чемпионати, 37-тур
 
"Вест Бромвич" – "Челси" 0:1.
 
Гол: 0:1 – 82 Батшуайи.
 
“Вест Бромвич”: Фостер, Доусон, Маколи (Уилсон, 64), Эванс, Ньом, Флетчер, Брант, Ливермор, Филд (Якоб, 51), Макклейн (Шадли, 59), Рондон.
 
“Челси”: Куртуа, Аспиликуэта, Давид Луиз, Кэйхилл, Мозес (Зума, 86), Фабрегас, Матич, Алонсо, Педро (Батшуайи, 76), Азар (Виллиан, 75), Диего Коста.
 
Огоҳлантиришлар: Макклейн (20), Филд (36), Уилсон (71).
Бобур Жалолов

Теглар:Англия Челси Чемпион 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!