...
МЕНЮ
ONLINE TV

Андрей Карлов ўлдирилган Санъат марказига унинг номи берилади


13:26, 21.12.2016 Олам
 2 467

Элчи вафот этган бино унинг номи билан аталиши тўғрисида таклиф киритилди.

Туркиянинг Чинкай туман маъмурияти 19 декабрь куни Туркияда ўлдирилган россиялик элчининг номини абадийлаштириш мақсадида ушбу тумандаги Санъат марказини Андрей Карлов номи билан аташга қарор қилди. Бу ҳақда “Newsturk.ru” хабар бермоқда.

19 декабрь куни пойтахтдаги Чагдаш Санъат марказида бўлиб ўтаётган “Россия туркияликлар нигоҳида” фотокўргазмасининг очилиш маросимида Россиянинг Туркиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Андрей Карлов турк полиция ходими томонидан отиб ташланганди.

Аслида Чинкай тумани раҳбарияти берган таклифга ўхшаш таклифни Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушўғли ҳам берганди. Чавушўғли Туркиядаги Россия элчихонаси жойлашган кўчани марҳум Андрей Карлов номи билан аташни таклиф қилганди.
 
Эслатиб ўтамиз, россиялик элчининг жасади кеча, 20 декабрь куни Россияга махсус рейс билан олиб келинди.
Умида Якубова

Теглар:Андрей Карлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!