...
МЕНЮ
ONLINE TV

Андрей Аршавин ўзини “тентак” деб атади


17:52, 27.09.2016 Спорт
 3 768

Андрей Аршавин Россия термасида 2002 йилдан 2012 йилгача тўп сурган. 10 йил давомида у 75та ўйинда иштирок этиб, 17та гол киритишга муваффақ бўлган.

Футбол ишқибозларига яхши таниш бўлган Андрей Аршавин айни вақтда Қозиғостоннинг “Қайрат” клубида тўп сурмоқда. 26 сентябрь куни журналистлар билан бўлган суҳбатда Аршавин мураббийлик фаолиятига ўтиши мумкинлиги ҳақида тўхталиб ўтди.
 
Журналистлар томонидан берилган “Мураббий бўлишни истармидингиз?”, деган мазмундаги саволга Андрей Аршавин қуйидагича жавоб берди:
 
“Қачондир мураббий бўлишни хоҳлармидим? Мен ёмон мураббий бўламан. Нега? Чунки, мен тентакман”.
 
Шунингдек, Аршавин ҳеч қачон ўзидаги “юлдузлик касаллиги”га қарши курашмаганлигини тан олди. Хусусан, у “Менга шундай қулай, туғилганимдан буён “юлдузлик касаллиги”га йўлиққанман. Менимча ҳаётим давомида мен умуман ўзгармаганман”, дея таъкидлаб ўтди.
 
Аввалроқ, футболчининг Россия футбол премьер-лигасига қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилганди. Бироқ футболчи бу маълумотни “поезд ўтиб кетди”, дея изоҳлади.
 
35 ёшли футболчининг ОАВ ходимлари билан бундай муомала қилиши кўпчиликнинг ғашига тегса керак. Ўзи тан олганидек, ҳужумчига “юлдузлик касали” қон билан киргандир, бироқ кўпчилик ёшлар унга ҳавас қилишларини инобатга олиб, улар учун намуна сифатида ўзидаги ижобий ҳислатларни намоён этса, балки фойдадан ҳоли бўлмас эди.
 
Маълумот учун, Андрей Аршавин Россия термасида 2002 йилдан 2012 йилгача тўп сурган. 10 йил давомида у 75та ўйинда иштирок этиб, 17та гол киритишга муваффақ бўлган. Аршавин 2016 йил март ойида Қозоғистоннинг “Қайрат” клубига ўтган эди. Олма-Ота клуби таркибида футболчи 27та учрашув ўтказган. Мазкур клуб билан Аршавиннинг шартномаси жорий йилнинг декабрь ойида якунига етади.
Дурдона Расулова
 

Теглар:Андрей Аршавин Футбол 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!