Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрида террорчиларнинг ҳаракатлари оқибатида юзлаб маҳаллий аҳоли қурбон бўлмоқда.
Биринчи портлаш Бағдод туманидаги мачитда юз берган. Террорчи мачит яқинида ўзини ўзи портлатиши натижасида 9 киши ҳаётдан кўз юмди.
Иккинчи портлаш Ал-Бия туманида содир этилган. Бу ерда ҳам террорчи одамлар гавжум вақтида портлашни амалга оширган.
Хозиргача бирорта террорчилик гуруҳи мазкур жиноят устидан айбни ўз бўйнига олмаган. Ироқда ҳамон ИШИД гуруҳи билан алоқадор кескин вазият сақланиб турибди. Босқинчиларнинг террорчилик ҳаракатлари натижасида асосан маҳаллий аҳоли азият чекмоқда.
Хусусан, июль ойи бошида ИШИД гуруҳи томонидан Бағдоднинг Эл-Каррада туманида теракт содир этилганди. Автомобилга ўрнатилган портловчи воситанинг қуввати ниҳоятда кучли бўлгани сабаб бир неча биноларга зарар етган. Ўшанда кучли портлаш 324 кишининг вафот этишига сабаб бўлган.