У ўз ўғлини ўлдирмоқчи эмас, тарбияламоқчи эди.
Кеча, 16 октябрь куни Андижон вилоятининг Избоскан туманида яшовчи уй бекаси Ш.В. норасида ўғлининг ҳалок бўлишига сабаб бўлди.
Гап шундаки, аёл 5 ёшли ўғли З.К.ни тарбиялаш мақсадида бола танасининг турли жойларига ёғоч бўлаги билан уриб, унга жароҳат етказган.
Оқибатда қаттиқ жароҳатланган З.К. шифохонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, шу ерда вафот этган. Ш.В. эса қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дилмуроджон Раҳимов