...
МЕНЮ
ONLINE TV

Андижондаги даладан фермернинг тилкаланган жасади топилди


18:24, 25.05.2018 Жамият
 14 606

21 май куни Сохибкор МФЙда жойлашган даладан жасад топилган.

Андижон вилоятида фермер ўз даласидан ўлик ҳолда топилди, дея хабар бермоқда ИИВ Матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, 21 май  куни Андижон вилоятининг Булоқбоши тумани Сохибкор МФЙда жойлашган дала майдонидан Гулистон МФЙ Олмос кўчасида яшаган  А.Хайруллаев (исми ўзгартирилган) нинг бўйин ва ўнг кўкрак қисмига ўткир тиғли жисм билан жароҳат етказилган ҳолдаги жасади топилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Сохибкор МФЙда яшовчи Р.Умматов (исми ўзгартирилган) ўзаро жанжал оқибатида содир этганлиги аниқланган. Ҳозирда  Р.Умматов ушланган.
Акмалхон Эшонхонов

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар