Тадбир якунида Руслан Чагаевнинг ёш спортчилар ҳамда бокс мухлислари билан жонли суҳбати бўлиб ўтди.
Бугун, 6 май куни Андижондаги Олимпия захиралари коллежида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида ғолиб ва совриндорларга ташкилотчиларнинг диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалари вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳамда ташриф буюрган меҳмонлар томонидан тантанали тарзда топширилди.
Шундан сўнг вилоят ҳокими тадбирда иштирок этган бокс бўйича жаҳон чемпиони, Андижон фарзанди Руслан Чагаевга миллий тўн ва дўппи кийдирди.
"Мен мана шу юртда униб-ўсиб, муваффақиятларга эришганимдан доимо фахрланаман. Мени жаҳонга танитган она юртимга ва халқимга доимо таъзимдаман", деди Руслан Чагаев.
Тадбир якунида Руслан Чагаевнинг ёш спортчилар ҳамда бокс мухлислари билан жонли суҳбати бўлиб ўтди.