...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ана “қароқчилик”! “Гано шифо”ни 14 млнга “ухлатишди”


16:05, 04.05.2018 Жамият
 13 431

Фирма ходимларини 14 млнга туширган шахс қўлга олинди.

Жорий йилнинг 15 апрель куни Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида “Гано шифо” МЧЖ ишчилари М.Х. ва Р.Г.лар туман ИИБга 14 млн сўм миқдоридаги пулларини фирибгарга олдириб қўйгани ҳақида ариза билан мурожаат қилган. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди. 

Маълум бўлишича, Қумқўрғон туманининг Нефтчилар маҳалласида яшовчи, муқаддам судланган Қ.М. исмли фуқаро шу МЧЖга келиб, ўзини “Кемпо” спорт клуби директори деб таништирган.

Кейин ўртада келишув амалга оширмоқчи бўлиб, “Кемпо” спорт клуби ҳисоб рақамидан “Гано шифо” МЧЖ ҳисоб рақамига пул ўтказишини ва дориларни олишини айтган.

Фуқаро Қ.М мақсади мазкур дориларни тумандаги ногиронларга тарқатиб, хомийлик қилиш эканини маълум қилган. 

“Гано шифо” МЧЖга пул ўтказиш учун эса унга нақд пул керак бўлишини айтиб, шу йилнинг январь ойида М.Х.дан 10 млн сўм ва шу ой охирларида Р.Г.дан 4 млн. сўм пулларни фирибгарлик йўли билан олиб кетган.

Ҳозирда фуқаро Қ.М қўлга олинган ва мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, “Гано шифо”нинг бош компанияси  Малайзияда бўлиб, 2010 йилдан бери Ўзбекистонда ҳамкорлик асосида фаолият олиб боради.

Темур Назаров

 

Теглар:Гано шифо фирибгар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар