...
МЕНЮ
ONLINE TV

Америкалик мактаб ўқувчиси Мудофаа вазиридан интервью олди


15:41, 11.07.2017 Олам
 2 238

Журналистика фаолиятига қизиққан Тед Фишер “Washington Post” газетасида чоп этилган мақоладаги суратда Мудофаа вазирининг мобил телефон рақамини кўриб қолади.

Америкалик ўсмир йигит Пентагон раҳбари Жеймс Мэттиснинг телефон рақамини топиб, мактаб газетаси учун ундан интервью олди. Мазкур жасоратли иш ҳақида “New York Post” газетаси хабар қилди.
 
Журналистика фаолиятига қизиққан Тед Фишер “Washington Post” газетасида чоп этилган мақоладаги суратда Мудофаа вазирининг мобил телефон рақамини кўриб қолади. Унга кўра, суратда Махфий хизматнинг ходимларидан бири ушлаб турган қоғозда Мудофаа вазирининг исми ва телефон рақами бўлган. Кейинроқ газета таҳририяти ушбу суратни материалдан бутунлай олиб ташлашади.
 
Кейин эса Фишер Жеймс Мэттисга унинг телефон рақами жамоатчилик мулкига айлангани ҳақида SMS юборади. Шунингдек, у вазирдан интервью беришини сўрайди, Жеймс Мэттис эса бунга рози бўлади.
 
Улар 45 дақиқа мобайнида АҚШ давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг Барак Обамага таъсиридан бошлаб, Афғонистон, Сурия, Ироқдаги урушлар сабаб болаларнинг таълим олиши учун маблағ ажратиш каби кенг кўламли масалаларни муҳокама қилишади.
Нигина Ҳакимова

Теглар:Журналистика Жеймс Мэттис Хиллари Клинтон Барак Обама 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!