Дональд Трамп ва Цай Инвэннинг телефон орқали мулоқоти Оқ уйга ёқмади.
Гап шундаки, Америка ва Тайвань ўртасида 1979 йилда дипломатик алоқалар узилганди. Бу суҳбат эса сўнгги 27 йил давомидаги илк мулоқот бўлди. Бу ҳақда Россиянинг “Россия 24” телеканали хабар қилди.
Тайвань раҳбари Цай Инвэнь Дональд Трампни сайловдаги ғалаба билан табриклади. Шундан сўнг томонлар икки давлат ўртасидаги сиёсий ва иқтисодий муносабатлар тўғрисида муҳокама ўтказишди. Бундан ташқари, икки томонлама хавфсизлик алоқалари борасида ҳам суҳбатлашишди.
Вашингтон тарафдан танқидларни қабул қилган Трамп АҚШ маъмурияти олдида ўзини оқлашга ҳаракат қилди. Дональд Трамп ўзининг Twitter’даги расмий саҳифаси орқали “Америка Тайванга миллиардлаб долларга тенг ҳарбий техника сотади. Шундай экан, нега мен табрик қўнғироғини қабул қилмаслигим керак?”, деб ёзиб қолдирди.