...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Шапекоэнсе” футбол клуби марҳум футболчиларининг тобутлари Бразилияга қайтарилди


13:32, 03.12.2016 Олам
 3 673

3 декабрь куни Бразилиянинг Шапеко шаҳрида хотира маросими ўтказилади.

29 ноябрь куни Колумбияда Бразилия самолёти ҳалокатга учраганди. Самолёт бортида бўлган “Шапекоэнсе” футбол клуби аъзоларининг деярли барчаси фалокат қурбонига айланди. Марҳум футболчиларнинг жасадлари Бразилияга юборилди. Аэропортдаги мотам маросимига юзлаб кишилар гуллар билан келишди. Бу ҳақда “Yahoo News” хабар берди.
 
64 нафар бразилиялик, 5 нафар боливиялик, 1 нафар венесуэлалик ва парагвайлик футболчиларнинг тобутлари ўз мамлакатлари байроқлари билан ўралган ҳолда Бразилияга олиб келинди.
 
Бугун, 3 декабрь куни Бразилиянинг Шапеко шаҳрида хотирлаш маросими ўтказилиши ва унда 100 мингдан зиёд киши иштирок этиши кутилмоқда. ФИФА раҳбари Жанни Инфантино мазкур маросимда иштирок этиш учун Австралияга ташрифини бекор қилди.
 
Бразилия президенти Мишел Темер ҳам Шапеко шаҳрига келиши кутилмоқда.
 
Марҳум футболчиларнинг тобутлари жамоанинг стадионигача шаҳар бўйлаб олиб ўтилади.
Дурдона Расулова

Теглар:Бразилия Колумбия Шапекоэнсе 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!