...
МЕНЮ
ONLINE TV

Америка тележурнали Ўзбекистон ҳақида кўрсатув тайёрлайди


15:39, 03.08.2017 Жамият
 2 947

2017 йилнинг 26-31 июль кунлари “National Geographic Traveler” журналининг Лондондаги идораси вакиллари Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Ўзбекистон Республикасининг диққатга сазовор жойлари, бой маданий-тарихий меросини хорижда оммалаштириш ва туристик салоҳиятини кўрсатиш мақсадида “National Geographic Traveler” журналининг Лондондаги идораси вакиллари 2017 йилнинг 26-31 июль кунлари Ўзбекистонга ташриф буюрди.
 
Улар Ўзбекистон маданияти, тарихий-архитектура ва сайёҳлик обидалари, машҳур рассом В.Усеинов ижоди тўғрисида махсус лавҳалар тайёрладилар.
 
Хорижий журналистлар Тошкентдаги ўзбек рассомлари устахоналари, амалий санъат музейи, Чорсу бозори ва эски шаҳар ҳудудига ташриф буюрдилар.
 
Шунингдек, улар фарғоналик рассом В.Усеинов билан учрашиб, Марғилоннинг дунёга машҳур хон атласини ишлаб чиқариш жараёни билан танишдилар.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:National Geographic Traveler В.Усеинов Туризм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар