Қирғизистон президенти соғлиғи ёмонлашгани сабаб БМТ Бош Ассамблеясининг 71-сессиясига боролмай қолди.
Атамбаев кўкрагида оғриқ турганини айтганидан сўнг, шифокорлар чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказишга қарор қилишди.
Атамбаевни текширувдан ўтказган шифокорлар унинг соғлиғи жойида эканини айтишган. Президентнинг саломатлиги жойида ва кўрикдан сўнг ўз вазифасини давом эттириш учун Бишкекка қайтади, дея хабар бермоқда “Knews.kg” интернет-нашри.
Тиббиёт ходимлари давлат раҳбарининг юрагида хасталик аниқлангани ва Атамбаев бир неча кун шифокорлар назоратида бўлишини айтишди.
Президент Атамбаев ўша заҳотиёқ БМТ бош ассамблеясининг Нью-Йоркдаги 71-сессиясига кетаётган Қирғизистон делегациясига Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлари вазири Эрлан Абдилдаевни раҳбар этиб тайинлади.