Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлангани билан табриклаб, телеграмма юборди.
Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев Шавкат Мирзиёевга юборган телеграммасида Ўзбекистон Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида янада ривожланиши, гуллаб-яшнашига ишонишини айтиб ўтган. Бу хақда Қирғизистон Президентининг расмий сайтида хабар берилди.
Шу билан бирга, Алмазбек Атмбаев Ўзбекистон ва Қирғизистон муносабатлари Доимий дўстлик шартномаси асосида икки мамлакатнинг ҳамкорлиги руҳида ривожланиб боришига умид билдирган.
Қирғизистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга давлат ишида мустаҳкам соғлик ва омад, Ўзбекистон аҳлига бирдамлик, тинчлик ва фаровонлик тилаган.