...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алло, табриклайман, жаноб Президент! – Мирзиёев Эрдўғанни ғалаба билан қутлади


23:58, 24.06.2018 Жамият
 3 195

Суҳбат бошида Ўзбекистон Раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўғанни Туркия Республикаси Президенти лавозимига сайлангани муносабати билан самимий табриклаб, унга катта муваффақиятлар тилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бугун, 24 июнь куни Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан телефон орқали суҳбатлашди. 

Суҳбат бошида Ўзбекистон Раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўғанни Туркия Республикаси Президенти лавозимига сайлангани муносабати билан самимий табриклаб, унга катта муваффақиятлар тилади. 

Ўзбекистон-Туркия кўп асрлик дўстлик ва стратегик шериклик муносабатлари бугунги кунда юқори суръатлар билан ривожланаётгани ва мустаҳкамланиб бораётгани чуқур мамнуният билан алоҳида қайд этилди. 

Давлатлар раҳбарлари, шунингдек, мамлакатлар ўртасидаги кенг қамровли ва кўп қиррали ҳамкорлик, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашган. 

Мулоқот сўнгида Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси Президентлари барча соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил ривожлантиришга тайёр эканликларини яна бир бор билдирдилар.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ражаб Тойиб Эрдўған 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар