...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алишер Усмоновнинг холдинг компанияси “товламачидан” 630 млн рубль ундирмоқчи


13:31, 02.11.2017 Олам
 3 842

Украинадаги "Нафтогаз" ширкатининг собиқ раҳбари Игорь Бакай Москвада қўлга олинган.

Украинадаги "Нафтогаз" ширкатининг собиқ раҳбари Игорь Бакай миллиардер Алишер Усмоновга тегишли бўлган "Металлоинвест" холдинг компаниясидан 630 миллион рублни товламачилик билан ўзлаштириб олганликда айбланмоқда.
 
"Интерфакс" ва “Новости” агентликларининг маълум қилишича, Москвада қўлга олинган Игорь Бакай товламачиликда айбланмоқда ва суд унга нисбатан 12 ноябргача ҳибсда сақлаш эҳтиёт чорасини қўллаган.
 
Маълумот учун, Игорь Бакай "Нафтогаз"га 1998–2000 йилларда раҳбарлик қилган. Украинада Бакайга нисбатан хизмат лавозимидан ўз фойдаси учун фойдаланганлик айблови билан жиноят иши очилган эди.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Алишер Усмонов Игорь Бакай 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!