...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алишер Усмоновнинг хайрия жамғармаси Тошкентда 3 та классик концерт ўтказади


14:23, 07.04.2017 Шоу-бизнес
 5 759

Концертларни Валерий Гергиев бошчилигидаги “Мариинский” театри симфоник оркестри бошлаб беради.

Тошкент шаҳрида Россиянинг машҳур мусиқачилари кетма-кет 3 та концерт дастурини тақдим этадилар.
 
Концертлар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва асли ўзбекистонлик бўлган миллиардер Алишер Усмоновнинг “Санъат, фан ва спорт” хайрия жамғармаси томонидан ташкил этилмоқда.
 
Концертларни Валерий Гергиев бошчилигидаги “Мариинский” театри симфоник оркестри бошлаб беради. Ўзбекистон халқаро анжуманлар саройида 13 апрель куни соат 20:00 га белгиланган концертда у Сергей Прокофьев оркестри билан фортепьяно учун 3-рақамли концертни ижро этади. Таниқли мусиқачилар қаторида истеъдодли пианиночи Беҳзод Абдураимов ҳам бўлади.
 
Концерт чипталари нархи 100 минг сўмдан 500 минг сўмгача этиб белгиланган.
 
“Мариинский” театрининг прима-балеринаси, Россия Федерацияси халқ артисти Диана Вишнева билан ўтказиладиган балет концертларни давом эттиради. 14 апрель куни Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида бўлиб ўтадиган дастурдан Жорж Бизе-Родион Шедриннинг бир актли “Кармен-сюита” балети ўрин олган.
 
26 апрелда Ўзбекистон халқаро анжуманлар саройидаги Россия миллий филармония оркестри концерти классик шоуларни якунлаб беради. Бадиий раҳбар ва бош дирижёр Владимир Спиваков. Унда Москва етакчи театрлари артистлари Анна Аглатова ва Василий Ладюкнинг чиқишлари кутилмоқда. Шунингдек, дастурнинг махсус меҳмони Ўзбекистон Халқ артисти Рамиз Усмонов.
 
Ушбу иккала концертга ҳозирча фақат таклифнома билан кириш мумкин. Бироқ маълум қилинишича, концерт учун сотиладиган чипталар ҳам чиқарилиш арафасида.
Сумбула

Теглар:Алишер Усмонов концерт опера балет 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!