Аввалроқ Усмоновнинг “Пахтакор” футбол клуби ишига аралашмаслиги ҳақида турли миш-мишлар тарқалган эди.
Аввалроқ Алишер Усмонов “Пахтакор” футбол клуби ишига аралашмаслиги ҳақида турли хил миш-мишлар тарқалган эди.
“Бугун, 9 сентябрь куни Халқаро қиличбозлик федерацияси Президенти, Ватандошимиз Алишер Усмонов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси номидан Алишер Бурхановични қутлуғ 65 ёши билан муборакбод этамиз.
Алишер Усмоновнинг жаҳон спорти тараққиёти, Олимпия ҳаракати ривожида тутган ўрни беқиёс. Шунингдек, у киши Ўзбекистонда нафақат спорт ва ижтимоий соҳа, балки, мамлакат иқтисодиёти ривожига ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Биз буни юксак қадрлаймиз ва чуқур миннатдорчилигимизни изҳор қиламиз.
Шу билан биргаликда Алишер Бурхановичнинг Ўзбекистонда қиличбозлик спорт турини ривожлантириш, Республикамиздаги энг катта стадион “Пахтакор” аренасини тубдан реконструкция қилиш ва қайта қуриш ишларига бош-қош бўлаётганлиги бу инсоннинг қай даражада ватанпавар эканлигидан дарак беради.
Ҳурматли Алишер Бурханович! Бугунги шодиёна кунда Сизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, ишларингизга ривож тилаймиз. Ўзбекистон тараққиёти йўлида ҳормай-толмай узоқ йиллар меҳнат қилишингизни, касбий фаолиятингизда эса улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз. Биз сиздек ватандошимиз билан фахрланамиз!”, дейилади МОҚнинг Алишер Усмоновга йўлланган табрикномасида.
Бизнесменнинг ёрдамчилари “Пахтакор” стадионига оид маълумотлар тўғрилигини рад этиб, уни сир сақлаб келаётган эдилар.
Лекин яқинда “Ўзбекистон 24” телеканалида намойиш этилган “Дахлдорлик туйғуси” номли фильмда Алишер Усмонов “Пахтакорга” 20 миллион доллар киритгани ва стадион модернизация қилиниши учун алоҳида 100 миллион доллар сармоя ажратилгани айтиб ўтилди. Демак, Алишер Усмонов Ўзбекистондаги лойиҳаларга ўз сармояларини камида бир йилдан бери киритиб келади.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 21 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3227-сон “Пахтакор” футбол клубининг моддий-техник базасини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эълон қилинганди.
Қарорга кўра, “PAXTAKOR” спорт-машғулот ўқув маркази” МЧЖ ва “PAXTAKOR TENNIS АСЕ” МЧЖ — “Пахтакор футбол клуби” МЧЖга бирлаштирилади.
Кейинчалик унинг устав жамғармасидаги 80% улуши “SFI Management Group” ХК МЧЖга “ноль” харид қийматида сотилади, 20 фоизи эса Тошкент ҳокимлигида қолиши ҳақида хабар берган эдик.
Шуни ҳам айтиб ўтиш жоиз, Алишер Усмонов шу йилнинг 31 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қўлидан юксак мукофот – “Эл-юрт ҳурмати” орденини қабул қилиб олган эди.