...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алишер Усмонов россиялик сиёсатчини судга бермоқчи


12:23, 11.04.2017 Олам
 4 535

Бу можарога Россия Федерацияси Бош вазири Дмитрий Медведев ҳам аралашган.

Асли ўзбекистонлик бўлган ва узоқ йиллар давомида Россия Федерациясида яшаяётган жаҳоннинг энг бадавлат кишиларидан бири Алишер Усмонов айни вақтда можарога аралашиб қолди.

Гап шундаки, жамоат вакили ва сиёсатчи Алексей Навальний Алишер Усмоновни коррупцияда ва Россия бош вазири Дмитрий Медведевга алоқадор фондни молиялаштиришда айбламоқда.
 
Алексей Навальний март ойи бошида Тергов қўмитасига мурожаат йўллаган. Унда қайд этилишича, Алишер Усмонов Дмитрий Медведевга пора берган. Бу ҳақда “Meduza” нашри хабар берди.
 
Бунга жавобан Алишер Усмонов барча ҳаракатларини очиқ-ойдин ва қонуний равишда амалга оширишини билдирди. Бундан ташқари, миллиардер 100 мингдан зиёд кишиларни иш билан таъминлаганини ва ҳар йили 100 миллион долларга яқин маблағни хайрия учун сарфлашини айтиб ўтди.
 
Миллиардер Алишер Усмонов Алексей Навальний уни айблашга ҳақли эмаслигини билдирди. “Навальний мени айблашига ҳаққи йўқ. У одамларни чалғитяпти ва шунинг ўзи бўҳтонлигини тасдиқлайди. Мен узоқ вақт унинг гапларига аҳамият бермаган эдим. Аммо туҳматлари чегарадан чиқиб кетди. Шу сабаб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этаман Навальнийга қарши судга даъво аризасини бераман”, дейди Алишер Усмонов.
 
Бу айбловга Дмитрий Медведев ҳам ўз муносабатини билдирган. Унинг фикрича, Алексей Навальнийнинг маълумотлари ёлғон ва далилсиз. Дмитрий Медведев унинг бу ҳаракатлари адолатсиз эканлигини таъкидлаб ўтди. 
Дурдона Расулова

Теглар:Алексей Навальний Дмитрий Медведев Алишер Усмонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!