Forbes журнали, Алишер Усмоновнинг бойлиги 15,2 млрд. АҚШ доллари миқдорида экани борасида маълумот берган.
Шубҳасиз, суҳбат жараёнида Ўзбекистон, мамлакатнинг бугунги сиёсати, иқтисодий имкониятлари ҳақида сўз борди.
Жумладан, телефондаги суҳбат жараёнида Алишер Усмонов Ўзбекистон учун ҳар қандай ёрдам беришга тайёр эканини таъкидлаган.
Суҳбат жараёнида, ҳозирда Усмоновга тегишли бўлган USM холдинг компанияси Ўзбекистонда ҳамкорлик ишларини бошлагани, айнан шу компания Ўзметкомбинатнинг 49% акциясига эгалик қилиши ҳам айтилган.
Шунингдек, Алишер Усмонов Ўзбекистон раҳбарияти ҳозирги кунда амалга ошираётган иқтисодий ўзгаришларни жуда ҳурмат қилишини таъкидлаган.
Алишер Усмонов журналистнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг унга тегишли бўлган авиакомпанияси самолётидан фойдаланиётгани борасидаги саволлар ва ўзаро учрашув ҳақида, - Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркка парвози масаласи ҳал қилинаётганида мен ўша ерда эдим. Бироқ парвознинг узоқ давом этиши туфайли бу ишни амалга ошира олувчи барча талабларга жавоб бера оладиган самолёт йўқ эди. Мен ўз самолётимни бепул беришга тайёр эдим ва бундан хурсанд ҳам бўлардим, аммо Ўзбекистон бу иш фақат тижорий асосда амалга оширилишида қатъий турди ва шунга келишилди”, деди.
Бундан ташқари миллиардер 2013 йилда ЙТҲ натижасида вафот этган, раҳматли Бобур Усмоновнинг рафиқаси Диёра ҳақида ҳам ўз фикрини билдириб, “Диёра энди жиянимни беваси эмас, у энди бошқа кишининг турмуш ўртоғи, мен унга бахт тилайман”, деди. Аввалроқ, Диёра Усмонова ўғил фарзандли бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Шунингдек, миллиардернинг Ўзбекистонда истиқомат қиладиган жияни, яъни Алишер Усмоновнинг акаси Баҳодир Усмоновнинг қизи Ганя Усмонова (раҳматли Бобурнинг синглиси) турмушга чиққани борасида хабарлар тарқалган эди.
Алишер Усмонов Ўзбекистон ҳукумати билан қадимий Бухоро, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида тарихий жойларни таъмирлаш бўйича лойиҳалар устида ҳамкорлик қилаётганини маълум қилди.
64 ёшли Алишер Усмонов Россиядаги энг бой беш кишидан бири ҳисобланади. Forbes журнали унинг бойлиги 15,2 млрд. АҚШ доллари миқдорида экани борасида маълумот берган.