...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алишер Шодмоновга кореялик профессор маслаҳатчи бўлди


14:29, 11.01.2018 Жамият
 2 479

8 мингдан ортиқ мураккаб амалиётларни муваффақиятли ўтказган Юн Тэк Рим Жанубий Кореяда бир неча маротаба энг яхши жарроҳ сифатида эътироф этилган.

Корея Республикаси Миллий шифохоналари ассоциацияси раиси, нуфузли Чоннам миллий университети профессори  Юн Тэк Рим Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновнинг маслаҳатчиси этиб тайинланди.
 
Япониянинг Гуруме ва АҚШнинг Джона Хопкинс тиббиёт мактабларида малака оширган машҳур олим  Кореядан ташқари, ўз фаолиятини халқаро миқёсда, хусусан, АҚШдаги ортопед-жарроҳлар академияси, Жаҳон ортопед-жарроҳлари ва травматологлари уюшмаси каби нуфузли ташкилотларда  ҳам академик тадқиқотлар олиб боради. Ўз фаолияти давомида 8 мингдан ортиқ мураккаб амалиётларни муваффақиятли ўтказган Юн Тэк Рим Жанубий Кореяда бир неча маротаба энг яхши жарроҳ сифатида эътироф этилган. Айнан профессор Юн Тэк Римдан таълим олиш, тиббий кўрикдан ўтиш учун дунёнинг деярли барча давлатларидан шифокорлар ва беморлар Жанубий Кореяга тез-тез ташриф буюриб туради. 
 
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси  соғлиқни сақлаш вазирининг маслаҳатчиси лавозими Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22-25 ноябрь кунлари Корея Республикасига расмий ташрифи доирасида икки давлат раҳбарлари ўртасида  турли соҳалар, хусусан, соғлиқни сақлаш тизими бўйича ҳам ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш билан боғлиқ имзоланган кўплаб шартномалар доирасида жорий этилиб, ушбу лавозимга Жанубий Корея Республикасининг таниқли  профессори Юн Тэк Рим номзоди тасдиқланди.

Теглар:Юн Тэк Рим Алишер Шодмонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар