...
МЕНЮ
ONLINE TV

Алексей Чепа: “Назарбоев Россия манфаатларини ҳам ҳимоя қилди”


15:33, 17.01.2018 Олам
 2 820

Қозоғистонликлар Россиядаги вазиятнинг барқарорлигини хоҳлашади, ўзаро муносабатларнинг ривожланишидан жуда кучли манфаатдор.

Аввалроқ, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев АҚШга расмий ташрифи чоғида Россия-Америка муносабатлари борасида ўз фикрини билдиргани ҳақида хабар берган эдик.
 
Россия Давлат думасининг Халқаро ишлар бўйича қўмитаси раиси ўринбосари Алексей Чепа Назарбоев ва Трампнинг учрашуви ҳақида ўз фикрларини билдирди.
 
Алексей Чепа, “Қозоғистон – бизга жуда яқин мамлакат ва халқ. Улар Россиядаги вазиятнинг барқарорлигини хоҳлашади, ўзаро муносабатларнинг ривожланишидан жуда кучли манфаатдор. Шунинг учун Россия билан АҚШ, Европа давлатларининг ҳам муносабатлари яхши бўлишини, санкциялар бекор қилиниши ва парламентлараро алоқалар тикланиши тарафдори. Бу ҳақда қозоғистонлик ҳамкасбларимиз халқаро майдонда кўп марталаб гапиришган. Бу ерда Назарбоев ўз мамлакатининг, Евроосиё иқтисодий иттифоқидаги энг яқин ҳамкори сифатида Россиянинг ҳам манфаатларини ҳимоя қилди”, деб таъкидлаган.
Обил Сафаров

Теглар:Назарбоев АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!