Беларусь президентини Бош вазир Абдулла Арипов кутиб олди.
Бугун, 12 сентябрь Беларусь Президенти Александр Лукашенко расмий ташриф билан Тошкентга келди.
Минскдан учган самолёт ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортига қўнди. Олий даражали меҳмонни Бош вазир Абдулла Арипов ва Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов кутиб олди.
Эслатиб ўтамиз, Александр Лукашенко ва Шавкат Мирзиёев эртага, 13 сентябрь куни Кўксаройда музокаралар ўтказади.