Ҳакерларнинг ҳужумлари туфайли актёр Instagram’даги шахсий саҳифасига кира олмай қолди.
Ўз мухлисларига мурожаат қилар экан, актёр муаммо тез орада бартараф қилинишини, унинг Instagram’даги саҳифасига жойлаштирилаётган суратларга мухлислари эътибор қилмасликларини сўраган.
Маълумот учун, Қувонч Татлитуғ санъатдаги фаолиятини 2001 йил модель сифатида бошлаган. 2002 йилда “Best Model of Turkey” ҳамда “Best Model of The World” танловларида ғолиб бўлганидан сўнг, унга кўплаб фильмлар, сериалларда роль ижро этиш учун таклифлар туша бошлаган. 2016 йилнинг февраль ойида актёр стилист Башак Дизерга уйланган эди.