...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунёда илк бор уч ота-онадан бўлган чақалоқ туғилди


09:15, 28.09.2016 Бу қизиқ
 9 570

Тухум ҳужайрадаги ядроларни алмаштириш билан боғлик кўзга кўринмайдиган, аммо мураккаб жараён алмашинув туфайли чақалоқ уч ота-онадан дунёга келган саналади.

Иорданиялик жуфтлик  бепуштликка олиб келувчи ўта кам учрайдиган касаллик билан оғриган эдилар. Улар америкалик олимларига фарзанд кўришга ёрдам беришларини сўраб мурожаат қилишди.
 
Марказий асаб тизими билан боғлиқ Лея синдромига чалинган аёл ва унинг турмуш ўртоғи қарийб 20 йил давомида бефарзандликдан азият чекишган. Аслини олганда, улар фарзанд кўришган. Аммо аёлдаги ушбу синдром боис биринчи фарзандлари 6 ёшида, иккинчиси эса 8 ойлик вақтида оламдан кўз юмган. Шу боис, яна фарзанд кўриш ва унинг ҳам айни синдромни “мерос” қилиб олишидан қўрққан жуфтлик Нью-Йоркдаги Нью-Хоуп Оналик Маркази профессори, олим Жон Чзан ҳузурига ушбу ўта қийин вазиятда ёрдам беришини сўраб келишган.
 
Уларга ёрдам бериш истагида тадқиқот ишларига киришиб кетган профессор Жон Чзан масалага ечим топиш учун бошқа, учинчи бир аёлнинг генетик материалидан фойдаланишга аҳд қилди. АҚШда бундай тадқиқотларни ўтказиш тақиқлангани боис, жараён Мексикадаги клиникаларнинг бирида амалга оширилди. Бундай ҳолатларда ҳомиладорликни кўтарувчи аёлнинг тухум ҳужайрасидаги ядро хромасомалари билан олиб ташланади ва бошқа аёлнинг тухум ҳужайрасидаги ядро ўрнатилади. Айнан шу кўзга кўринмайдиган, аммо мураккаб жараён туфайли алмашинув сабабли чақалоқ уч ота-онадан дунёга келган саналади.
 
Абраҳим Ҳасан деб исм қўйилган болакайнинг дунёга келганига 5 ой бўлган бўлсада, у ҳақидаги маълумотлар ОАВга шу бугунгача ошкор қилинмаган эди.
 
2015 йилнинг февраль ойида Буюк Британия уч инсоннинг ўзаро ДНКларидан фойдаланган ҳолда сунъий уруғлантириш жараёнига рухсат берган биринчи давлат бўлганди. Тиббиёт олимларининг фикрларига кўра, бундай туғулиш жараёнлари фарзанд кўриш истагидаги миллионлаб инсонлар учун айни муддаодир. 
Умида Якубова

Теглар:АҚШ Мексика Ҳомила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!