У юрак етишмовчилиги туфайли оламдан ўтди.
24 ноябрдан 25 ноябрга ўтар кечаси, комик актёр, халқимизга Нодир Полвон номи билан таниш бўлган Нодир Саидалиев вафот этди. Бу ҳақда хонанда Абзал Ҳусанов ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали хабар қилди.
“Нодир полвон оламдан ӯтди. Оллоҳ раҳмат қилсин”, деб ёзади Абзал Ҳусанов.
Ушбу хабар юзасидан хонанданинг ўзи билан боғланганимизда, Нодир Саидалиевнинг бир неча кундан бери тоби йўқлигини, кеча тунда юрак етишмовчилиги сабабли вафот этганини айтди.
Маълумот учун, Нодир Саидалиев 1979 йили таваллуд топган. Оилали, бир ўғил ва бир қизнинг отаси эди.
Актёр сифатида “Дев ва пакана” фильмида, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг “Муҳаббат”, хонанда Жаҳонгир Позилжоновнинг “Бақалоқ” қўшиғига олинган клипдаги роллари билан томошабинларга яхши таниш эди.
Фурсатдан фойдаланиб, сайтимиз номидан Нодир Саидалиевнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Умида Якубова