Кимдир унинг ижтимоий тармоқларга жуда кўп сурат жойлашидан нолиса, яна бошқа биров Шаҳзодани нокамтарликда айблади.
Гоҳ дарахтзорда, гоҳ ерга ўтириб тушган суратларини тақдим этаётган актрисага нисбатан ёзилаётган танқидларниг охири кўринмаяпти. Кимдир унинг ижтимоий тармоқларга жуда кўп сурат жойлашидан нолиса, яна бошқа биров Шаҳзодани нокамтарликда айблади. Улар орасида актрисанинг ташқи кўринишини Ўзбекистон халқ артисти Зулайҳо Бойхоновага ўхшатаётганлар ҳам талайгина.
Қизиқ, Шаҳзода Муҳаммедова ва Зулайҳо Бойхонова ўртасида ростан ҳам ўхшашлик борми?
Аввалари Шаҳзода Муҳаммедова ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига интернет фойдаланувчилари ёзиб қолдирилган ножўя изоҳларини ўчириб ташлар эди. Сўнгги суратларда эса бундай ҳолат кузатилмади ва актриса бу изоҳларга жавоб ҳам қайтармади. Балки у танқидлардан тўғри хулоса чиқаргандир.