Сальма Ҳайек мексикалик актриса бўлиб, 30 дан ортиқ фильмларда суратга тушган.
Албатта, кўпчиликда савол пайдо бўлди: Қандай қилиб АҚШ президентлигига номзод шахс мамлакат тарихидаги энг мудхиш воқеа санасини адаштириб қўйиши мумкин?
Кўпгина америкаликлар бунга шунчаки қўл силтаган бўлишлари мумкин, лекин актриса Сальма Ҳайек Трампнинг мазкур хатоси ҳақида биргина гап билан ажойиб жавоб берди.
Актриса ўзининг Twitter’даги саҳифасида қуйидагича изоҳ қолдирди: “Мен дислекция касалига учраган мексикаликман. Инглиз тили менга иккинчи тил ҳисобланади, лекин мен 9/11 билан 7/11 адаштириб қўймайман”.