...
МЕНЮ
ONLINE TV

Актриса Феруза Собитованинг машинасига номаълум шахслар зарар етказишди


11:59, 19.11.2016 Кино
 9 241

“Менга шундай ёқимсиз совғани тайёрлаб қўйганларига қарамасдан, айнан шу кун мен учун ўта муҳим ва сермаҳсул бўлди”, дейди актриса.

18 ноябрь куни актриса Феруза Собитова ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали номаълум шахслар тунда унинг Lacetti русумли машинасининг олд ойна қисмига зарар етказганликлари ҳақида хабар қилди.
 
“Дўстлар, 17 ноябрь куни тонги мен учун сиз кўриб турган ёқимсиз манзарадан бошлангани ҳақида айтмоқчиман. Тун ярмида кимнингдир эринмай, ҳасадданми, жаҳлданми, ғазабданми мана шундай хунук ишни қилгани, менинг тирик, соғ ва саломат эканим ва айнан ўша кун мен учун омадли бўлганининг олдида ҳеч нарса эмас.
 
Менга шундай ёқимсиз совғани тайёрлаб қўйганларига қарамасдан, айнан шу кун мен учун ўта муҳим ва сермаҳсул бўлди.
 
Фоторепортажни кейинроқ илова қиламан. Мен кўплаб дўстларим ва ҳамкасбларимни, омадли ва яхши инсонлар билан учрашдим. Ҳурматли дўстларимдан бирининг туғилган кунида мириқиб рақсга тушдим. Кайфиятим эса аъло даражада эди. Бу ишларни қилганга эса кўнгил хотиржамлиги ва ширин уйқу тилайман. Раҳмат сенга, соғ бўл”, деб ёзади Собитова.
 
Бундан бир неча ой аввал, машинанинг ойнасини синдириш билан боғлиқ ҳолат актриса ва хонанда Мадина Мумтоз билан ҳам рўй берган эди. У ўз уйи эшиги олдида машинасини қаровсиз қолдирган. Номаълам шахслар эса ярим тунда автомобиль ойналарини синдириб, ундан ниманидир ахтаришган. Ўшанда Мадина Мумтоз автомобилда қимматбаҳо буюмларини сақламаслигини айтганди. 
Умида Якубова

Теглар:Феруза Собитова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!