Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 18 ноябрь куни Самарқандга ташриф уюштириб, бир қатор ёдгорликларни зиёрат қилди.
Сафар чоғида Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан учрашган Ражаб Тойиб Эрдўған ўзаро ҳамкорликка доир бир қатор масалаларни муҳокама қилди. Хусусан, Эрдўған икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш тарафдори эканлигини билдириб ўтди. Бундан ташқари, бўлажак Президентлик сайловида Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашини ҳам маълум қилди.
Туркия раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан ўтказган учрашувидан сўнг, Шавкат Мирзиёев Ражаб Тойиб Эрдўғанга тинчлик ва озодлик рамзи – Ҳумо қуши статуэткасини ҳадя қилди.