Акбархўжа Расулов инстаграм ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифаси орқали уйланаётгани ҳақида хабар берди.
Маълумотларга қараганда тўйни олиб бориш вазифаси Адиз Ражабов, Шаҳзода Муҳаммедова, Риҳситилла Абдуллаев, Нигора Каримбоева каби 8 кишидан иборат актёрлар гуруҳига топширилган. Тўйдан батафсил репортажни бироздан сўнг тақдим этамиз.
Актёр 1986 йилнинг 28 сентабрида Тошкент шаҳрида туғилган. У тўрт фарзанд ичида кенжа ўғил ҳисобланади.