Қаровсиз қолдирилган болалар бузилган музлатгич ичида бўғилиб нобуд бўлишди.
Жанубий Африканинг Какамас шаҳрида яшовчи нафақадаги аёл бузилиб қолган музлатгичдан 5 нафар набирасининг ўлигини топиб олди. Аниқланишича, болалар бўғилиш туфайли нобуд бўлган, деб ёзади “Day.az” нашри.
Полиция берган маълумотларга кўра 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар уйнинг ташқарисида, бузилган музлатгич олиб чиқиб ташланган майдончада ўйнаётган бўлишган. Ўйин давомида музлатгичга кириб беркинган болалар эшик қулфланиб қолгани сабаб ташқарига чиқа олмаган ва нафас ололмай нобуд бўлишган. Тергов ишлари давомида болаларнинг ҳақиқатан ҳам ҳаво етишамаслиги оқибатида бўғилиб нобуд бўлгани тасдиқланди. Ушбу иш юзасидан болаларнинг ота-онасига нисбатан, болаларни қаровсиз қолдиргалари сабабли жиноий иш қўзғатилган.

Умида Якубова