...
МЕНЮ
ONLINE TV

Африкада 4 оёқли чақалоқ дунёга келди


10:29, 01.11.2016 Олам
 5 091

Болакайнинг жинси ошкор қилинмаяпти. Бу каби ҳолат айни давлатда шу йилнинг октябрь ойида юз берган иккинчи ҳодиса.

31 октябрь куни Африканинг Мозамбик шаҳридаги туғруқхоналарнинг бирида 4 оёқли гўдак дунёга келди, деб хабар беради “Riafan.ru” нашри.
 
Маълумотларга кўра, унинг ота-онаси чақалоқ 4та оёқ билан туғилиши ҳақида туғруққача билмаган. Сабаби, улар яшайдиган ҳудудда ультратовуш (УЗИ) текшируви мавжуд эмас.
 
Шифокорларнинг сўзларига кўра, боладаги қўшимча 2та оёқ унинг ривожланмай қолган эгизагига тегишли бўлиши ҳам мумкин.
 
Айни вақтда боланинг жинси ошкор қилинмаяпти. Жарроҳлар чақалоқни тўлиқ текширувдан ўтказиб, ортиқча оёқларни олиб ташлаш мумкин ёки мумкин эмаслиги борасида фикр юритишмоқда.
 
Маълумот учун, айни шаҳарда октябрь ойининг бошида 3 оёқли болакай ҳам туғилганди. Бироқ, у туғилганидан бир неча соат ўтиб, нобуд бўлган.
Умида Якубова
 

Теглар:Африка 4 оёқли чақалоқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!