Сўнгги ойларда Афғонистонда вазият сезиларли даражада ёмонлашди. Террорчилар аввал мамлакатнинг кенг қишлоқ хўжалиги майдонларини эгаллаб олишган бўлса, эндиликда улар шаҳарга ҳам кириб келишмоқда.
Душанба кунига ўтар кечаси “Толибон” вакиллари Қундузнинг кўплаб туманларини босиб олишни бошлаган. Маҳаллий ОАВ террорчилар ва ҳукумат ўртасида тўқнашувлар ҳамон давом этаётганлигини хабар қилмоқда.
2015 йилда Қундуз шаҳри терорчилар қўл остида бўлган, бироқ кўп ўтмай Афғонистон армияси томонидан яна қайтариб олинганди.