...
МЕНЮ
ONLINE TV

Афғонистонлик талаба Қозоғистон президентига мурожаат қилди


11:15, 09.01.2018 Олам
 4 651

Талаба афғонистондаги можаро тарафларига ҳам Қозоғистонда тинчлик музокараларини ўтказишнинг бошланишида ёрдам берилишини сўраган.

Аввалроқ, Афғонистондаги можароларнинг жиддийлашиб бораётгани тўғрисида хабар берилган эди.
 
Афғонистон фуқаролари ҳам бу можаролардан чарчади. Шундай фуқаролардан бири, ҳозирги вақтда Қозоғистонда таълим олаётган Сабер Расули ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали АҚШ ва Қозоғистон президентларига видеомурожаат билан чиқди.
Бу мурожаатда Сабер Расули Афғонистон муаммосини тинч йўл билан ҳал қилинишида ёрдам берилишини сўраган ва ўзининг вазиятга оид кечинмаларини баён қилган. Ушбу видеомурожаатда Сабер Расули, “Мен афғон урушида тирик қолганман. Мен ўз қадрдонларимнинг ўлимини кўрдим. Мен отамнинг кўз ёшларини кўрдим. Бу жуда қўрқинчли. Синглимни мактабга жўнатишдан қўрқамиз, чунки у қайтмаслиги ҳам мумкин. Аммо, мен ўч олишни хоҳламайман”, деган.
 
Талаба Сабер Расули АҚШ президенти Дональд Трампдан Афғонистонда бўлаёган урушларга барҳам бериб, тинчликни барпо этиш ва томонларни музокаралар столига ўтқазишда ёрдам беришни сўраган. Бу видеомурожаатномада Қозоғистон президентининг кўп можароларни бартараф этишда воситачилик қилганини таъкидлаган ва мисол қилиб Суриядаги можаро тарафларининг Остонада бўлиб ўтаётган музокараларини келтирган. Талаба афғонистондаги можаро тарафларига ҳам Қозоғистонда тинчлик музокараларини ўтказишнинг бошланишида ёрдам берилишини сўраган.
 
Афғонистонлик талаба ўз мурожаатида Назарбоевга шундай деган, “Мен янгиликлардан билдимки, Сиз яқинда Дональд Трамп билан учрашасиз, Нурсултон Абишевич, унга менинг сўзларимни етказинг ва Қозоғистонда тинчлик ўрнатиш бўйича музокараларни бошлангизлар”.
 
Сабер Расули ёшларни ўзининг таклифини қўллаб-қувватлашга ва афғонистонлик талабаларнинг “Ёшлар тинчлик учун” флешмобига қўшилишга чақирган. 
Обил Сафаров

Теглар:Афғонистон Сабер Расули Назарбоев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!