...
МЕНЮ
ONLINE TV

Афғонистонлик аскарлар адашиб уюштирилган авиазарба қурбонига айланишди


18:10, 22.07.2017 Олам
 2 614

Афғонистон ҳудудларида деярли 10 000 нафар Америка аскарлари маҳаллий харбийларга террорчиларга қарши курашишда ёрдам беришади.

Бугун, 22 июль куни НАТО ҳарбийлари Афғонистон бўйлаб ўтказаётган ўқув машғулотлари жараёни вақтида ҳарбийлар жойлашган лагерга адашиб авиазарба беришди.
 
Авизҳужум натижасида 12 нафар ҳарбий ҳалок бўлди, ундан ташқари яна 2 нафари оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда “Ассошиэйтед Пресс” ахборот агентлиги Гильманд провинцияси полиция раҳбари Абдулла Сафи маълумотига асосланиб хабар берди.
 
Маълум бўлишича, авиазарбадан ҳалок бўлганларнинг барчаси маҳаллий ҳарбийлар билан биргаликда хизмат ўтаётган полиция ходимлари ҳисобланишади.
 
НАТОнинг Афғонистондаги ҳарбий ўқув-машғулотларини олиб бораётган “Ҳал қилувчи ёрдам” штаби расмий баёнот берди.
 
“Гильманд провинцияси бўйлаб нотўғри уюштирилган авизарба ҳужумлари натижасида афғонистонлик маҳаллий зобитлардан бир нечтаси ҳалок бўлганини тасдиқлаймиз”, дейилади баёнотда.
 
Маьлумот ўрнида, АҚШ 2001 йилдан буён ўз тарихидаги энг йирик ҳарбий операцияларни Афғонистонда ўтказиб келмоқда. 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб Афғонистонда НАТО томонидан “Ҳал қилувчи ёрдам” дея номланган операция ўтказиб келинади.
 
Ҳозирда Афғонистон ҳудудларида деярли 10 000 нафар АҚШ аскарлари маҳаллий ҳарбийларга террорчи жангариларга қарши курашишда ёрдам беришади.
Акмал Эшонхонов

Теглар:НАТО АҚШ Афғонистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!