...
МЕНЮ
ONLINE TV

Афғонистондаги дафн маросими пайтида кучли портлаш бўлди


09:34, 04.06.2017 Олам
 2 750

Намойишчилар мамлакат президенти Ашраф Ғани истеъфосини талаб қилиб, оммавий тартибсизликни келтириб чиқаришганди.

Кеча, 3 июнь куни Афғонистон пойтахти Қобулда бир кун аввал оммавий тартибсизлик оқибатида ҳалок бўлганларyнинг дафн маросими ўтказилаётган қабристонда портлаш содир бўлди.
 
Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш натижасида 12 киши ҳалок бўлган, 18 киши жиддий жароҳат олиб шифохонага етказилган. Воқеа гувоҳларининг тасдиқлашича, қабристонда бир вақтнинг ўзида учта портлаш содир этилган. Сўнгги олинган маълумотларга кўра, кейинчалик қурбонлар сони 18 нафарга етди.
 
Намойишчилар 2 июнь куни мамлакат президенти Ашраф Ғани истеъфосини талаб қилиб, оммавий тартибсизликни келтириб чиқаришганди. Айнан шу воқеа содир бўлаётган вақтдаги портлаш 100 кишига яқин инсонни ҳаётдан олиб кетган. Маълум бўлишича, тартибсизликни тўхтатиш учун маҳаллий полиция ходимлари кўздан ёш сиздирувчи газ ва ёнғинни ўчириш мосламаларидан фойдаланишгача боришган.
 
Маҳаллий ҳукумат мазкур ҳодисаларда “Толибон ҳаракати” террорчилик гуруҳи қатнашмагани ва терракт чет эл террорчилари томонидан ташкил этилаётгани ҳақида баёнот берди.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Афғонистон қабристон Қобул Ашраф Ғани 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!