...
МЕНЮ
ONLINE TV

Афғонистонда “Толибон”га қарши кураш тактикаси ўзгаради


12:36, 30.07.2018 Олам
 2 921

“Толибон” ва бошқа мухолифат гуруҳлари ўз ҳудудларини сақлаб қолади.

АҚШ қўллаб-қувватлаётган афғон ҳарбийлари Афғонистоннинг кам аҳолили туманлари “Толибон”нинг тўлиқ назоратига ўтишига қарамай, бу ҳудудларни тарк этади. Бу ҳақда “The New York Times” Дональд Трамп маъмуриятидаги манбаларга асосан хабар бермоқда.
 
Тактика муаллифларининг фикрича, бу ҳарбийлар диққатини ҳукумат назоратидаги Қандаҳор, Қундуз, Мозори-Шариф, Жалолобод ва Қобул каби йирик шаҳарларни ҳимоя қилишга қаратиш имконини беради. Шу билан бирга “Толибон” ва бошқа мухолифат гуруҳлари ўз ҳудудларини сақлаб қолади.
 
Нашрнинг ёзишича, Дональд Трамп маъмурияти Барак Обама олиб борган сиёсатни олиб бормоқда.
 
“Улар ҳамон шаҳарларга чекиниш йўли билан ўзларини ҳимоя қилишяпти. Бу Афғонистондаги ҳукумат ҳамон мамлакатнинг қишлоқ аҳолисини ҳимоя қила олмаслиги ва уларни бошқара олмаслигини исботлайди”, деб ёзади нашр.
 
Афғонистонда бугунги кунда 407 та туман мавжуд. Шундан, 229 таси ҳукумат назоратида, 59 таси “Толибон” қўл остида. Қолган 119 та туман баҳсли бўлиб, у ерда ҳарбий тўқнашувлар давом этяпти.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Афғонистон Толибон АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!