Қундуз вилоятида олиб борилган махсус ҳарбий операцияда 180дан ортиқ “Толибон” жангарилари йўқ қилинди.
“Афғон миллий армияси бўлинмаси Қундуздаги террористлар позицияларига ҳужум уюштирди ва душманнинг кўплаб тирик кучларини яксон қилиш билан бирга, уларнинг еттита танкини йўқ қилди”, – дейди генерал Мохиуддин Гори.
Маълумотларга қараганда, сўнгги пайтларда Қундуздаги ҳарбий ҳаракатлар туфайли икки мингдан ортиқ оила ўз уйларини тарк этишга ва мамлакатнинг нисбатан тинчроқ ҳудудларига кўчиб ўтишга мажбур бўлдилар.
Душанба куни толиблар мамлакат хавфсизлик кучларига ҳужум қилиш ҳақида эълон қилган эдилар.